Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:26 / 24.11.2016
7042
1 дақиқада ўқилади
Токиода 54 йил ичида биринчи марта ноябрда қор ёғди
Фото: AP
Япония пойтахти Токиода 54 йил ичида биринчи марта ноябрда қор ёғди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Маълум қилинишича, ноябрь қори 24 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 06.15 да ёға бошлаган. Бундан ташқари, Йокогама, Кофу, Уцуномия, Маебаси ва Мито шаҳарларида ҳам қор ёғмоқда.
Об-ҳаво мутахассисларининг фикрича, 25 ноябрь тонгигача Токиода 2 сантиметрлик қор ёғиши мумкин. Бу эса шаҳардаги транспорт қатновининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
11:10 / 16.04.2026
Баҳорда қор: Зомин тоғларида қор ёғди
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
17:16 / 24.02.2026