19:32 / 26.11.2016
24295

Фидель Кастро ҳаёти суратларда

25 ноябрь куни Куба Коммунистик партияси марказий қўмитасининг собиқ биринчи котиби, Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Албатта, Кастро узоқ умр кўрди ва асосий қисмини ватани Куба равнақига сарфлади. Қуйида унинг ҳаётига оид суратлар билан танишиш имкониятига эгасиз. 

 

Фидель Кастро ва Че Гевара партизанлик кампанияси чоғида Сьерра-Маэстра тоғларида, Куба, 1956 йил

 

Фидель Кастро ва унинг сафдошлари махфий базада, Куба, 1957 йил 

 

Фидель Кастро Сьерра-Маэстра тоғларидаги ҳарбий амалиёт чоғида, Куба, 1957 йил 

 

АҚШ президенти Ричард Никсон ва Фидель Кастро, Вашингтон, 1959 йил 

 

Фидель Кастро АҚШ президенти Авраам Линкольнга ўрнатилган ёдгорлик пойида

 

Фидель Кастро БМТ Бош ассамблеяси тарихидаги энг узоқ давом этган маърузасини қилмоқда, у тўрт соатдан ортиқ сўзлаган ва Гиннесс рекордлар китобидан жой олди, 1960 йил

 

Фидель Кастро унинг жонига суиқасд қилингани ҳақидаги хабарни чоп этган газета билан. Уни 638 марта ўлдирмоқчи бўлишган.

 

Фидель Кастро Кубада нутқ қилмоқда, 1964 йил

 

Фидель Кастро ва Ернинг биринчи фазогири Юрий Гагарин, Куба, 1961 йил 

 

Никита Хрушев ва Фидель Кастро Грузияда, 1963 йил 

 

Леонид Брежнев ва Фидель Кастро Гагарин номидаги фазогирлар тайёрлаш марказида.  Москва вилояти, 1972 йил 

 

Борис Ельцин ва Фидель Кастро Арбат бўйлаб сайрда. Москва, 1986 йил

 

Кастро ва Нельсон Мандела "Инқилоб куни" тантаналарида. Куба, 1991 йил 

 

 

Куба инқилоби плакати, Куба. 2016 йил

Top