Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида гапириб берди
Халқаро футбол федерациялари президенти Жанни Инфантино конфедерациялар Кубогига қуръа ташлаш маросими олдидан мусобақанинг ташкилий масаласига тўхталиб ўтди. Тадбир бугун Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилади. Амалдорнинг таъкидлашича, турнир ташкилотчилиги борасида ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ – у Россия Федерацияси президенти Владимир Путиндан барча керакли кафолатларни олган.
“Биз ўта муҳим тадбир аввалида турибмиз. Менга Россия ва Қозонда бўлиш ёқди. Бу ерда турли дин вакиллари бирдек тинч ҳаёт кечиришади. Футбол ҳам бу борада ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Мен бутун рус халқи, Россия ҳукумати, президент Путин, ташкилий қўмитага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қозонда жуда ҳам ажойиб стадион бор экан. Кеча эса мен Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, барча кафолатларни олдим.
Чипталарни сотиш борасида ҳам катта қизиқишни кўрдик. Бу Россиядан ташқарида ҳам кузатилмоқда. Эслатиб ўтаман, конфедерациялар Кубоги учрашувлари учун чипталар савдоси 1 декабрь куни ФИФА сайтида бошланади.
Шунингдек, бу ҳакамлар муҳим хатоларни қилишмаслиги учун видеодан фойдаланиладиган биринчи чемпионат бўлади. 2018 йилнинг мартида эса бу борадаги якуний қарор қабул қилинади”, - Инфантинонинг сўзларини келтиради «Чемпионат».
Мавзуга оид
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
20:05 / 28.05.2026
Мундиал чипталари нега рекорд даражада қимматлашиб кетди?
23:06 / 21.05.2026