Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шер ва уч йўлбарс ҳайвон ўргатувчига оғир жароҳат етказди
Мисрда цирк томошаси вақтида шер ва уч йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилиб қолди. Бу ҳақда "Ал-Ахрам" нашрига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Искандария шаҳри яқинида юз берган. Томоша вақтида шер ҳайвон ўргатувчига ҳамла қилиб, унинг бўйнига хиппа ёпишиб олган. Бу етмагандек, томошада иштирок этаётган яна уч йўлбарс ҳам шер ўргатувчига ташланган.
Шер ўргатувчи оғир жароҳатлар билан Искандариядаги шифохонага етказилган. Айни вақтда у оғир аҳволда жонлантириш бўлимида қолаётгани таъкидланмоқда.
Йиртқичларнинг бундай тажовузкорона ҳаракатига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026