Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда катта жанжалга сабаб бўлган яхмалак ёпилди
Япониядаги кўнгилочар боғ музида безаклар сифатида беш минг балиқдан фойдаланилгани туфайли яхмалакни ёпиб қўйилди, деб хабар берди Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Фукуока шаҳридаги Space World боғи маъмуриятига танқидлар ёмғири аттракцион очилиши билан ёғилган.
“Музли аквариум”нинг концепцияси ташриф буюрувчиларда уммоннинг музлаб қолган юзасида яхмалак учишаётгани каби ҳис уйғотиши лозим эди.
Уни яратишда 25 балиқ туридан фойдаланилган бўлиб, 250 метр бўлган яхмалак майдони учун беш минг балиқни музлатиш керак бўлди.
Боғ бошқарувчиси Тошими Такеда “бундай салбий ҳис-туйғуларга сабаб бўлгани учун жуда ҳам қайғуда” эканини маълум қилди. Space World маъмурияти эса балиқ бозордан ўлик ҳолда сотиб олингани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
07:35 / 22.11.2025
Канадада бўри балиқчи тўридан фойдаланиб балиқ овлагани видеога тушди
20:58 / 02.11.2025