Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Чехияга “яшил энергетика” бўйича 31 миллиард евро ажратади
Европа Иттифоқи Чехияга қайта тикланувчи манбалардан электр қувватини ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаб-қувватлашга €30,95 млрд ажратади, деб хабар бермоқда ТАСС Еврокомиссия баёнотига асосан.
«Еврокомиссия бугун Чехияда қайта тикланувчи манбалардан электроэнергияни ишлаб чиқарувчи объектларни қўллаб-қувватлаш тизимини тасдиқлади. Ташкилот бундай чоралар ЕИнинг энергетик ва иқлим дастурларини амалга оширишга туртки бериши ҳақидаги хулосага келган. Бу ўзаро рақобатчиликни бузмай туриб амалга оширилади», - дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, Чехия икки йил аввал бюджетдан сўнгги 10 йил давомида қурилган ва қайта тикланувчи манбалардан электроэнергияни юзага келтирувчи станцияларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.
2014 йил жаҳон бозоридаги нефть нархларининг тушиб кетгани қайта тикланувчи манбалардан қувват ишлаб чиқариш, электр энергиясини углеводородларни қайта ишлаш орқали олишга қараганда фойда келтирмаслигини кўрсатди.
Аввалроқ, Германия бутунлай қайта тикланувчи манбаларга ўтиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026