Жаҳон | 17:26 / 28.11.2016
4041
1 дақиқада ўқилади
Кувайт ҳукумати умумсайловлардан сўнг истеъфога чиқди
Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жаббор 28 ноябрь куни мамлакат ҳукумати раҳбарини қабул қилган. Унда Вазирлар маҳкамаси истеъфога чиқарилиши маълум қилинган, деб хабар қилмоқда КУНА агентлиги.
Шайх Жаббор ал-Муҳаммад ал-Ҳамад ас-Сабаҳ ҳукумати 2013 йил август ойидан бери мамлакатни бошқариб келаётган эди. Вазирлар маҳкамаси Кувайт Миллий мажлисига ўтказилган сайловлардан сўнг, истеъфога чиққан. 26 ноябрда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, мухолиф партия вакиллари қонун чиқарувчи давлат органидаги депутатлик ўрнининг учдан бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлган эди.
Мавзуга оид
12:41 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
12:29 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистон билан тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
09:19 / 15.07.2024
Кувайт «жуда катта» нефт конини топди
12:44 / 26.06.2024