Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия армияси қўмондони Москвага келди
Фото: Reuters
Ливия парламентига ёнбосувчи Қуролли кучлар бош қўмондони фельдмаршал Халифа Хафтар 27 ноябрь куни расмий ташриф билан Москвага келди. Бу ҳақда Ливия миллий армияси қўмондонлиги матбуот хизматига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда. Унинг Россияга ташрифидан кўзлаган мақсадига ойдинлик киритилмаган.
Таъкидланишича, бу Хафтарнинг Россияга амалга оширган жорий йилдаги иккинчи ташрифидир. Июнь ойида у Москвада мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашган эди.
28 сентябрда «Известия» нашри дипломатик манбаларига асосланган ҳолда ёзишича, Хафтар Россия президенти Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгуга мурожаат қилиб, қурол-яроғлар етказиб беришни ва Ливияда ҳам Суриядаги каби террорчиларга қарши курашни бошлашни сўраган.
Мавзуга оид
09:43
Россияда президентга хорижда армия қўллаш бўйича янги ваколат берилади
22:28 / 14.04.2026
Давлат Думаси Путинга ўзи хоҳлаган мамлакатга ҳужум қилишга рухсат берди
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
22:53 / 13.04.2026