Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назорат қилувчи органлар фаолияти янги усулда баҳоланади
Ўзбекистонда назорат қилувчи органлар фаолиятига баҳо беришда улар томонидан аниқланган қоидабузарликлар, ҳуқуқий чоралар кўриш сони ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкларини давлат ҳисобига мусодара қилиш ҳолатларига кўра баҳо беришни тақиқлаш режалаштирилмоқда. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида»ги қонунга шу мазмундаги тузатишлар киритиш лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилган.
Унга кўра, давлат назорат органларининг иш самарадорлигини қуйидаги мезонлар орқали аниқлаш таклиф қилинмоқда:
Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиши самарадорлигининг ошиши, уларнинг тизимли равишда қоидабузарликларга йўл қўймаслиги;
Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш чоғида аниқланган хатоларни тузатишга йўналтиришлар сонига кўра;
Текширувлар натижасида хўжалик юритувчи субъектларни батамом йўқотишга олиб келувчи ҳолларнинг олди олинишига биноан.
Бундан ташқари, қонунга «хўжалик юритувчи субъектлар орасида қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар» тушунчасини киритиш кўзда тутилган.
Ўтказилаётган текширувлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчилик талабларини қасдсиз бузишлари сабабини аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказишни йўлга қўйиш илгари сурилмоқда.
Мазкур қонун ва бошқа қатор қонунчилик актларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги қарорига биноан тайёрланган.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
10:50 / 27.02.2026
«Атиги ўнта минималка» ҳақида мақтанган қоидабузар ҳам узр сўради
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026