Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда суд собиқ вазирни уй қамоғида қолдирди
Москва шаҳар суди Россия Иқтисодий ривожланиш собиқ вазири Алексей Улюкаевнинг уй қамоғида сақланишини қонуний деб тан олди, хабар бермоқда РИА «Новости».
Шунингдек, суд ҳимоя тарафининг Улюкаевга ҳар куни икки маротаба сайр қилиш ва матбуот билан мулоқот қилишга рухсат беришни сўраб йўллаган аризасини рад этди.
Аввалроқ, Улюкаевнинг шифокор ҳузурига бориши ҳам терговчининг қаршилигига сабаб бўлганди.
Тергов маълумотларига кўра, Алексей Улюкаев 2016 йилнинг 14 ноябрь куни Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан “Роснефть” компаниясига “Башнефт”нинг 50 фоиз миқдоридаги давлат акциялари пакетини харид қилиш бўйича келишувига ижобий баҳо берилгани учун 2 миллион доллар олган.
Улюкаев уй қамоғида 2017 йилнинг 15 январь кунига қадар қолади.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026