Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда талаба 9 кишига пичоқ билан жароҳат етказди
АҚШнинг Огайо университетида таҳсил олувчи талаба 28 ноябрда таълим муассасаси ҳудудида одамларга пичоқ билан ҳамла қилди. CNN телеканалининг маълум қилишича, талаба дастлаб автомобилини пиёдаларга қарата ҳайдаган, сўнгра машинадан чиқиб уларга пичоқ билан зарба бера бошлаган.
Воқеа оқибатида 9 киши жароҳат олган, улардан бирининг аҳволи оғир. Жиноятчининг ўзи полиция томонидан отиб ташланган. Аниқланишича, у келиб чиқиши сомалилик талаба бўлган. Маълумотларга кўра, жиноятчи 20 ёш атрофида, исми Абдул Раззоқ Али Артан бўлган.
Полиция ҳужум теракт бўлиши мумкинлигини истесно қилмаяпти, чунки гувоҳларнинг айтишича, босқинчи ҳеч нарса айтмай, жимгина ҳаракат қилган. Воқеани тергов қилишга ФҚБ киришган.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026