Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоккейчи Овечкин футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати элчиси этиб тайинланди
Фото: Reuters
Россияда 2018 йилда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати элчиси хоккей бўйича Россия терма жамоаси сафида 3 карра жаҳон чемпиони бўлган, машҳур хоккейчи Александр Овечкин бўлди. Ҳозирда "Вашингтон" клубида шайба сурувчи спортчи бу ҳақда Instagram’да маълум қилди.
"Мен учун футбол бўйича жаҳон чемпионати элчиси бўлиш катта шарафдир", деб ёзди хоккейчи.
Россиядаги жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача 11 та шаҳар: Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
07:38 / 05.05.2026