Жаҳон | 16:42 / 29.11.2016
4273
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда мустақилликнинг 25 йиллигига амнистия ўтказилади

Фото: Fotolia

Қозоғистон республикаси парламентига мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига амнистия ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақида 29 ноябрь, сешанба куни Бош прокуратуранинг расмий вакили Нурдилда Ораз хабар берди. 

"Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Мажлисга (парламентнинг қуйи палатаси) амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди", - деди Ораз РИА "Новости" мухбирига. 

Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси жорий йилнинг 7 декабрь куни бош прокурор Жакип Асанов томонидан тақдим этилади. 

Қозоғистон Мустақиллик кунини 16 декабрда нишонлайди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид