Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Fiat меросхўрини ўзининг ўғирлаш саҳнасини уюштирганликда айблашди
Фото: Motor.ru
Нью-Йорк полицияси Fiat концерни меросхўри Лапо Элканнани ўзининг ўғирланишини уюштирганликда айблади. Бу ҳақда NYPD маълумотига асосланиб, The Daily Beast нашри ёзмоқда. 39 яшар Элканн 10 минг долларлик гаров пули берилаётганда қўлга олинган.
Нашр маълумотига кўра, Элканн компаниядаги 29 яшар дўсти билан Манхэттенда кўп миқдорда спиртли ичимликлар ва турли наркотик моддаларга бой зиёфат ташкил этган. Йигитлар икки кун давомида зиёфатда ҳордиқ чиқаришган, шунда уларда нақд пул муаммоси пайдо бўлган.
Шундан сўнг Элканн ўзини ўғирлаб кетишгани саҳнасини уюштиради. У яқинларига бир аёл уни гаровда ушлаб тургани, агар 10 минг доллар бермаса, унга зиён етказишини айтаётганини етказади.
Элканнинг яқинлари у айтган пулни кўрсатилган манзилга юборишади, аммо шу аснода Нью-Йорк полициясига хабар беришга ҳам улгуришади. Улар тузоқ қўйишади, пулни олишга борган Элканн ва унинг ҳамроҳини қўлга олишади.
Мавзуга оид
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
00:43 / 20.10.2025
Лувр музейида мисли кўрилмаган ўғрилик содир этилди
12:54 / 09.08.2025