Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда технологиялар халқаро форуми очилади
Хельсинкида чоршанба куни Slush икки кунлик технологик конференцияси очилади. 2008 йилда ташкил этилган форумда фикрлар, ғоялар алмашилиб, иш ҳамкорлари ва сармоядорлар жалб этилади. Slush Шимолий Европадаги янги технологиялар ишлаб чиқарувчилари учун энг йирик тадбир саналади.
2016 йилги конференцияга 15 минг меҳмон ташриф буюриб, деярли икки минг стартап тақдим этилиши режалаштирилган. Тадбир қатнашчилари ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан тиббиёт ва озиқ-овқат маҳсулотларида технологияларни қўллаш ҳақида суҳбатлашиб, сиёсат борасидаги бир қатор муҳим мавзуларни ҳам муҳокама қилишади.
Форумда Spotify, Shazam, Skype сервислари, Nokia, Airbnb ва бошқа кўплаб йирик компаниялар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Норвегия валиаҳди Хокон Slush’нинг фахрий меҳмони бўлиши керак. Бундан ташқари, тадбир доирасида мусиқа технологияларига бағишланган Slush music форуми илк маротаба ўтказилади.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
13:06 / 17.11.2025