Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши давлат университетининг домласи ўқишга киритишни ваъда қилган эди, бироқ...
Қарши давлат университетининг табиий фанлар факультети ўқитувчиси Х.Хазратқуловга университетда ишлаётгани бошқаларни алдашида қўл келди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Х.Хазратқулов миришкорлик (Қашқадарё вилояти) Р.Фақиров ва А.Худойбердиевларга университет табиий фанлар факультетининг кимё йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда беради.
Р.Фақиров ва А.Худойбердиевлар домланинг гапларига ишониб, 19 миллион 200 минг сўм пул беришади. Аммо йигитлар ўқишга кира олишмайди. Улар домладан пулларини сўрай бошлашади. Домла эса турли баҳоналар билан уларни алдашга киришади. Шундан сўнг йигитлар бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишади.
СОЖЖДЛҚК департаментининг Миришкор тумани бўлими томонидан мазкур ҳолат бўйича Х.Хазратқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мавзуга оид
17:59 / 11.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 155 мингдан ортиқ жиноят қайд этилди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
12:49 / 02.01.2026
Тошкентда ерости йўлида телефон олиб қочган шахс ушланди
14:56 / 17.12.2025