Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Россиянинг нефть борасидаги таклифини қўллаб-қувватламади
Россия томонидан нефть олишни ҳозирги даражада қолдириш ҳақида берилган таклиф ОПЕКнинг уни қисқартириш бўйича режаларига мос келмайди, ташкилот бундай келишувга эришилгач, Россия ҳам ўзи томонидан қазилма ишларини камайтириши керак, деб хабар берди Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Халид ал-Фолиҳ.
"РФ барча даврларга қараганда энг кўп миқдордаги нефтни олмоқда. Фикримча, юқори даражада тўхтатиб қўйиш – ОПЕКнинг позициясига тўғри келмайди. Бизнинг РФ билан музокараларимиз ОПЕКдан ташқарида бўлган давлатлар томонидан олинаётган нефть ҳажмини қисқартириш билан боғлиқ", — деган ал-Фолиҳ журналистларга.
Унинг кўрсатишича, ОПЕК ўз тарафидан айнан нефть олиш ҳажмини пасайтиришни режалаштирмоқда ва ташкилотга аъзо давлатлар бундай қисқартиришни адолатли тарзда бўлиб чиқишни муҳокама қилишмоқда.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026