Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ миссияси сайловни кузатиш учун Ўзбекистонга келди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича миссияси кузатувчилари 2016 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистонга келди. Унга ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Миссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Президент ва парламент сайловларида, референдумларда ШҲТ кузатувчилар миссияси тўғрисидаги низом асосида сиёсий бетарафлик ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига риоя қилган ҳолда амалга оширади.
Унинг таркибига ШҲТга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро ва сайлов органлари, шунингдек, ШҲТ котибиятининг 20 нафар вакили киритилган. Улар ўз фаолияти давомида иложи борича кўпроқ сайлов участкаларига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Миссия Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида учрашувлар ўтказади. Сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро ташкилотлар миссиялари аъзолари, хорижий мамлакатлар кузатувчилари билан мулоқотлар ўтказишни режалаштирган.
Шу куни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари Р.Алимов билан учрашди.
Мулоқот чоғида миссия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича таништирилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026