Жамият | 11:23 / 30.11.2016
4264
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда деярли беш минг маҳкумни қамраб олувчи амнистия эълон қилинди

Фото: Travelask.ru

Вьетнам Социалистик Республикаси (ВСР) президенти Чан Дай Куанг 4,2 минг маҳкумни амнистия қилиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти раҳбари ўринбосари Зянг Шон Ханойдаги матбуот анжуманида хабар берган.

"Амнистия ҳақидаги қарор Вьетнам давлатининг қонунни четлаб ўтганларга нисбатан бўлган инсонпарварлик сиёсатидан далолат беради. Қонун уни бузганларни қаттиққўллик билан жазолаб, ўз қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлганларга ёрдам қўлини чўзади", - таъкидлаб ўтган амалдор.

Амнистияга тушганлар 1 декабрдан бошлаб озодликка чиқарила бошланади.

Маълумот учун, бу жорий йил бўйича Вьетнамдаги иккинчи амнистиядир. Августда 2 сентябрдаги Мустақиллик куни муносабати билан 25 мингга яқин маҳкум амнистия қилиниб, улардан 2,1 минг нафари муддатидан аввал озодликка чиқарилди. 

Мавзуга оид