Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даниянинг йирик компанияси немис рақибини харид қилади
Даниянинг A.P. Moller-Maersk A/S конгломерати рақиби - Германиянинг Hamburg Süd’ини харид қилмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters.
Oetker Group’нинг бир қисми бўлган Hamburg Süd дунёда катталиги бўйича еттинчи компания бўлиб, 130 та контейнер кемаларига эга. Компания шимолий ва жанубий ярим шарлар ўртасидаги савдога ихтисослашган.
Maersk Line ва Maersk Group ижрочи директори Сорен Скоунинг маълум қилишича, «Hamburg Süd Maersk Line’га жуда ажойиб тарзда мос тушади ва биргаликда мижозларимизга энг яхши хизматларни таклиф қилишимиз мумкин».
Таъкидланишича, харид Maersk Line’га Лотин Америкасидаги ўз иштирокини ошириш имконини беради.
A.P. Moller-Maersk вакиллари эса келишув ҳақидаги маълумот 2017 йилнинг иккинчи квартали бошида пайдо бўлишини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026