Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой шамол энергетикасига 102 миллиард доллар сарфламоқчи
Хитой 2020 йилгача шамол энергетикасига 102 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида China Daily нашри хабар берди.
Манбага кўра, Хитой Миллий энергетика маъмурияти режасига мувофиқ энергетика тузилмасида шамол энергетикасининг улуши 3,3 фоиздан 6 фоизга кўтарилади.
2020 йилга бориб, шамол электр станциялари тахминан 420 миллиард кВт электр энергиясини ишлаб чиқаради. 2015 йилда бу кўрсаткич 186 миллиард кВт'ни ташкил қилган.
Шунингдек ХХР ҳукумати 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни 20 фоизга оширмоқчи.
Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
20:26 / 29.05.2026