Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram'даги машҳурлик сирлари нимада?
Ижтимоий тармоқларда умуман танилмаган Bloomberg Businessweek журналисти Макс Чафкин ажойиб тажриба ўтказиб кўришга қарор қилди: у ўзининг Instagram саҳифасини "фикрлар етакчиси" даражасига кўтариш учун маркетинг агентлигига мурожаат қилди. Унинг қандай қилиб юлдузга айлангани ҳақида Bloomberg сайти журналисти маълум қилди.
Тажрибага қадар Чафкиннинг Instagram саҳифасида 212 нафар фолловери бўлган. Тадқиқот мақсади - фолловерлар сонини максимал даражада ошириш ва реклама шартномаларини тузиш бўлган.
Чафкин билан ҳамкорлик қилган агентликнинг версиясига кўра, 10-100 минг фолловери бўлган Instagram блогери реклама пости учун 250 долларгача маош олиши мумкин. 500 мингдан зиёд фойдаланувчиси бўлган блогерлар эса бир пост учун 5 минг долларгача қўлга киритишлари мумкин.
Дастлаб мутахассислар Чафкиннинг ташқи кўринишини ўзгартиришди: унинг сочлари замонавий урфга мосланди ва бренд кийимлар кийдирилди. Чафкин модель кўринишига келтирилади. У ўзи истеъмол қилган таомлар, шунингдек турмуш тарзи ҳақида маълумот берувчи турли хил суратларини жойлади.
Фолловерлари сонини ошириш учун унга имкон қадар кўпроқ хештеглар қўллаш ҳамда бошқаларнинг суратларини "лайклаш"ни тавсия қилишди. Иккала ҳолатда ҳам у бу жараённи осонлаштирувчи махсус иловалардан фойдаланган.
Бундан ташқари, маркетологлар блогерга бир кунда учтадан пост қўйишни маслаҳат беришди.
Маркетологларнинг саъй-ҳаракатлари билан журналистнинг фолловерлари сони бир ойда етти баробарга ошди. Бугунги кунга келиб, унинг саҳифасига 2 мингдан зиёд одам ёзилган. Шу билан бирга унга модельер билан ҳамкорлик қилиш таклифи келиб тушган.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026