19:48 / 02.12.2016
25736

МДҲ мамлакатларидаги энг қиммат ва энг арзон смартфонлар

Фото: mobilenapps.com

Энг қиммат iPhone

Фото: GSMarena.com

МДҲнинг қайси мамлакатида iPhone энг қиммат сотилишини аниқлаш учун "Life" нашри Россия, Қозоғистон, Украина ва Беларусдаги ўртача иш ҳақига доир маълумотларни топди ва уларни сўнгги авлод iPhone қурилмаларининг энг машҳури - 32 Гб'ли iPhone 7 қийматига бўлиб чиқди.

Украинанинг Молия вазирлиги портали маълумотларига кўра, мамлакатда сентябрь ойи учун минтақалар бўйича ўртача иш ҳақи 2 458 гривенни ташкил қилган. Янги iPhone 7 қурилмаси эса 23 минг гривенга баҳоланади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, замонавий Apple смартфонини харид қилиш учун украиналик камида тўртта маошини йиғишига тўғри келади. Бир маош = 0,23 iPhone.

Худди шу даврда Беларусдаги ўртача иш ҳақи Myfin.by порталига кўра, 732,9 беларусь рублига тенг. Apple'нинг расмий дистрибьютори эса фуқаролардан 1 939 беларусь рублини талаб қилади. Бу - 32 Гб'ли iPhone 7 қиймати Беларусдаги ўртача иш ҳақининг икки яримтасидан кўпроғига тенг. Бир маош = 0,37 iPhone.

Қозоғистон аҳолиси 143,6 минг тенге ўртача иш ҳақи олади - ranking.kz портали маълумотига кўра, минтақадаги ўртача иш ҳақи айнан шундай. Бу ерда iPhone 7 қурилмасини 308 900 тенгега сотиб олиш мумкин. Оддий ишчи бундай смартфон билан мақтаниши учун тахминан иккита маошини йиғиши керак бўлади. Бир маош = 0,46 iPhone.

РОССТАТ ва РФ МБ маълумотларига кўра, Россияда сентябрь ойи учун ўртача иш ҳақи 36 115 рублни ташкил қилган. Расмийлар эса iPhone 7 қурилмасини 57 минг рублдан таклиф этишмоқда. Шундай экан, россияликлар "олма" қурилмасида ижтимоий тармоқларни саҳифалаб чиқишлари учун тахминан бир ярим ўртача иш ҳақи талаб қилинар экан. Бир маош = 0,63 iPhone.

Демак, Apple қурилмасини кўриб чиқдик. Унга кўра, iPhone 7 смартфони Украинада энг қиммат, Россияда эса энг арзон эканлиги маълум бўлди. 

Ўзбекистоннинг terabayt.uz сайтида маълум қилинишича, пойтахтимизнинг “Малика” савдо марказида Apple компанияси маҳсулоти бўлган 32 Гб'ли iPhone 7 қурилмасининг ўртача нархи – 5 миллион 658 минг сўм. 

Samsung Galaxy S7 Edge

Фото: GSMarena.com

Украина

Жанубий Кореянинг ботиқ дисплейли флагман смартфонини йирик интернет-дўконлардан 58 минг рублга харид қилиш мумкин. Украиналик сотувчилар унга Apple компанияси маҳсулоти каби нарх белгилашган. Бироқ иккиламчи бозор таклифлари харидорларга кўпроқ маъқул келади: olx.ua эълонлар сайтида ишлатилган, лекин яхши сақланган 32 Гб'ли Galaxy S7 Edge смартфонини ҳаттоки 35 минг рублга сотиб олиш мумкин. 

Россия

Россия дўконлари Samsung флагманига ҳар хил нархлар белгилашган. Масалан, "М.Видео" ва MediaMarkt'да қурилма 60 минг рублга сотилмоқда,  "Эльдорадо"да эса худди шундай девайсни 55 минг рублга харид қилиш мумкин. "Авито"да эса бу қурилмани анча паст нархда - ҳатто 24 минг рублга топишнинг иложи бор. 

Ўзбекистон

Ўзбекистонда Samsung Galaxy S7 Edge қурилмасини 4 миллион 200 минг сўмга Тошкент шаҳрининг “Малика” савдо марказидан харид қилиш мумкин. 

Sony Xperia XZ

Фото: GSMarena.com

Украина

Япониянинг Sony Xperia XZ номли мўъжизаси ҳақидаги маълумотлар афтидан украиналик фойдаланувчиларга яхши етиб бормаган. Қурилма атиги бир неча магазиндагина ўртача 48 минг рублга сотилади. “Авито” маҳаллий бўлимида девайсни ҳаттоки 31 минг рублдан топиш мумкин. 

Россия

Россиялик сотувчилар сўнгги япон флагманига у қадар ҳамёнбоп белгилашмаган. 64 Гб’ли Xperia XZ "Связной" ва MediaMarkt’да 50 минг рублга тушади. "Эльдорадо"да смартфон 51 минг рублдан сотилмоқда. Эълонлар сайтида атиги иккитагина шундай телефон топилган, қурилмаларнинг энг арзони 38 минг рублдан сотилмоқда. 

Ўзбекистон

Мамлакатимизда Sony Xperia смартфонлари 2 миллион 516 минг – 2 миллион 924 минг сўмдан таклиф қилинмоқда. 

LG G5

Фото: GSMarena.com

Украина

LG G5 модул смартфонининг олтин версияси бутун дунё бўйлаб кутилганидек муваффақиятга эриша олмади. Бу смартфонни allo.ua ва repka.ua дўконларида 40 минг рублдан бироз ортиқроқ нархга сотиб олиш мумкин. Жанубий Корея смартфони comfy.ua сайтида ҳам худди шундай баҳога эга бўлди. 

Россия

Маҳаллий ритейлерлар нархлари анча эркин. Масалан, "Связной"да гаджет атиги 30 минг рублга сотилади, "Плеер.ру" дўконида эса бу қурилма минг сўмга қимматроқ. Бошқа йирик дўконлар ҳозирча LG G5 смартфонини таклиф қилишмаяпти. "Авито"да модул смартфонни 24-25 минг рублдан топиш мумкин. 

Ўзбекистон

Жанубий Корея ишлаб чиқарувчисининг LG G5 смартфони Тошкент шаҳрининг савдо марказларида тахминан 3 миллион 400 минг сўмга сотилмоқда. 

ASUS Zenfone 3

Фото: GSMarena.com

Украина

Сентябрь ойи ўртасида намойиш қилинган Тайваннинг ASUS Zenfone 3 қурилмаси Украинанинг барча йирик савдо майдонларида деярли бир хил нархда сотилади. allo.ua, rozetka.com.ua, repka.ua ва comfy.ua дўконларида девайс 25,3 минг рублга сотилади. Иккиламчи бозорда энг арзон моделни 20 минг рублга харид қилиш мумкин. 

Россия

"Связной" ва "Техносил"да ASUS Zenfone 3 24 минг рублга таклиф этилмоқда, бироқ "Плеер.ру" дўконида янги девайсни атиги 20,2 минг рублга сотиб олиш мумкин. Эълонлар сайтида россиялик фойдаланувчилар ишлатилган “зенфонлар”га 17 минг рубль ва ундан юқори нарх белгилашган. 

Xiaomi Redmi 3S

Фото: GSMarena.com

Украина

Хитойлик ишлаб чиқарувчи қурилмаси allo.ua сайтида 8,6 минг рублга сотилади. repka.ua дўкони Redmi 3S’ни 200 рублга қимматроқ сотмоқда. olx.ua эълонлар сайтида яхши ҳолатдаги смартфонни атиги 6 минг рублга харид қилиш мумкин. 

Россия

Россия чакана савдосида Хитой смартфонлари анча қиммат нархда сотилади. Масалан, "Связной" ва "М.Видео"да қурилмани 13 минг рублга харид қилиш мумкин. Иккиламчи бозорда тафовут у қадар катта эмас: одамлар ишлатилган смартфонни 7 минг рублга таклиф қилишмоқда. 

Apple iPhone 5s

Фото: GSMarena.com

Украина

16 Гб’ли iPhone 5s ҳали-ҳануз фойдаланувчилар орасида кенг қўлланмоқда, шу боис уни деярли ҳар бир дўкондан топиш мумкин. rozetka.ua, repka.ua ва comfy.ua дўконлари смартфонни харидорларга 25,3 минг рублдан сотишмоқда. Ишлатилган iPhone 5s қурилмасини эса атиги 12 минг рублга харид қилиш мумкин. 

Россия

Маҳаллий йирик дўконлар iPhone’нинг эскирган моделига қанча “камтар” нархлар белгилашган: "Связной", "Эльдорадо" ва "М.Видео"да “олма” девайсини 21 минг рублга харид қилиш мумкин. Иккиламчи бозорда эса – ҳаттоки 11 минг рублдан ҳам топилади. 

Ўзбекистон 

Юртимизда ҳам Apple iPhone 5S (16 Гб) смартфонига бўлган талаб анча катта. Унинг “Малика” савдо расталаридаги баҳоси – 2 миллион 380 минг сўмни ташкил қилмоқда. 

Top