Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия «кулранг» Brexit режасини ҳозирламоқда
Фото: thetimes.co.uk
Буюк Британия ҳукумати раҳбари Тереза Мэй «махфий ”кулранг” Brexit режаси»ни ишлаб чиқиш бўйича «яшил чироқ»ни ёқди, деб ёзмоқда Sunday Times ўз манбаларига таянган ҳолда. Нашрнинг ёзишича, шу билан Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишида қабул қилиниши эҳтимол бўлган зиддиятли оқ-қора қарорларнинг олди олинади.
Яъни, мамлакат ҳукумати Brexit тарафдорлари ва бунга қаршиларнинг кўнглини топишга уриниб кўради. Масалан, бу режа ЕИга бадал тўлашга рухсат беришни назарда тутади. Аввалроқ, Европарламент Буюк Британия фуқароларига белгиланган бадал эвазига ЕИга аъзолик имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш лойиҳасини муҳокама қилишни бошлаган эди.
Мавзуга оид
12:02
Жон Хили: Сулҳдан кейин Украинага қўшин юборишни хоҳлайман
13:10 / 21.02.2026
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
10:56 / 21.02.2026
“Чақиришса, Британия дарҳол ёрдамга келади” – Стармер ва Ляйен Европани курашга тайёр туришга чақирди
17:20 / 20.02.2026