Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда Мьянмада мусулмонларнинг тақиб қилинишига қарши намойиш ўтказилди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Мьянма ҳукумати томонидан араканлик мусулмонларнинг тақиб қилинишига қарши норозилик акцияси ўтди, унда 10 минг киши иштирок этган.
Титивангс стадионида ўтган акцияда Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ, ички ишлар вазири Аҳмад Зоҳид Ҳамидий ва Малайзия Ислом партияси раиси Абдул Ҳоди Аванг ҳам иштирок этди.
Раззоқнинг айтишича, Мьянма ҳукумати унга норозилик намойишида иштирок этишдан воз кечиш талаб қилинган мактуб йўллаган.
"Бироқ шунга қарамай, мен бу тадбирда нафақат бош вазир, балки Малайзия халқи ва ислом уммати вакили сифатида қатнашмоқдаман", деб айтган Раззоқ.
Дунё ҳамжамияти араканлик мусулмонларнинг тақиб қилинишига эътиборсизлик қилмаслиги керак, деб айтганди Туркия парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси Мустафо Анарўғлу.
Унинг айтишича, Мьянма хавфсизлик кучлари Аракан штатида ўта шафқатсизлиги билан ажралиб турувчи рейдлар ўтказадилар.
"Охирги ойда бундай операциялар давомида 428 киши ўлдирилган ва 440 киши ҳибсга олинган. Яна 160 киши қийноқларга солинган", деб айтган Анарўғлу.
Депутатнинг айтишича, бу миллий ва диний аломат бўйича араканлик мусулмонларга нисбатан ўтказилаётган геноцид сиёсатининг яна бир исботи ҳисобланади.
Расмий маълумотларга кўра, Мьянманинг 10 фоизи ислом динига эътиқод қилади. Мьянмалик мусулмонлар этник гуруҳ деб тан олинмаган ва бутун мамлакат бўйлаб тарқоқ ҳолда яшайдилар.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026