22:10 / 04.12.2016
29917

Ўзбекистон президенти сайловида давомат 87,8 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сайловдаги давомат бўйича навбатдаги маълумотларни тақдим этди.

Овоз беришлар тўхтатилган соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди. Бу эса 2,5 миллион атрофидаги сайловчи сайлаш ҳуқуқидан фойдаланмаганини англатади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг хориж мамлакатларида жойлашган қатор сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайловнинг дастлабки якунлари душанба куни эълон қилинади.

Top