20:33 / 05.12.2016
4098

Греция суди Анқарага уч турк зобитини топширишдан бош тортди

Фото: © AP

Афина апелляцион суди душанба куни Анқарага уч турк ҳарбий хизматчисини топширмасликка қарор қилди. Улар 16 июль куни вертолётда Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг қочиб келишган, деб хабар бермоқда "Нафтемпорики".

Грек судьяларининг фикрича, турк зобитларининг ҳаёти уларни давлатга топширса катта хавф остида қолади. Худди шундай фикр прокурордан ҳам чиққан.

Сешанба куни эса яна беш нафар турк ҳарбий хизматчисининг иши кўриб чиқилади.

Аввалроқ, саккиз нафар турк ҳарбийси давлат тўнтариш ҳаракатига алоқаси йўқлиги ҳақида даъво қилганди. Уларнинг сўзларига кўра, Туркияда уларни қатл қилишлари мумкин. Анқара эса бир неча бора ҳарбий хизматчиларни уларга топширишни талаб қилган.

Top