Жаҳон | 08:07 / 05.12.2016
4535
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири истеъфога чиқиши мумкинлиги хақида баёнот берди

Фото: AFP

Италия бош вазири Маттео Ренци истеъфога чиқиши мумкин, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Ренци мамлакатда конституциявий ислоҳот ўтказиш бўйича ўтказилган референдумда мағлуб бўлганини тан олган ҳамда 5 декабрда истеъфо бериш ниятида эканини билдирган. 

«Мен мағлуб бўлдим, мен буни очиқ айтаман», — деган итальян бош вазири. 

У шунингдек, ислоҳотга норозилик билдирганларни ғалаба билан қутлаган. Италия бош вазирининг сўзларига кўра, у фаолиятидан афсусланмайди. 

«Менинг ҳукуматдаги тажрибам шу ерда тугайди», — деган Ренци. 

 

Мавзуга оид