Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон парламентида Россия делегацияси аъзолари кутиб олинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 5 декабрь куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Ильяс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев билан суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани қайд этилди. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали мамлакатларимизнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
– Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшди, – деди И.Умаханов. – Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтган муҳим тарихий воқеага гувоҳ бўлганимиздан мамнунмиз. Президент сайлови мамлакат миқёсида уюшқоқлик ва масъулият билан ўтди. Сайлов натижалари Ўзбекистон билан ҳамкор давлатлар қатори Россия учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026