Спорт | 08:03 / 06.12.2016
17853
1 дақиқада ўқилади

Чикагода енгилмас боксчини отиб кетишди

Фото: Getty Images

Америкалик ўрта вазн тоифасида енгилмас боксчи Эд Браун (20-0, 16 нокаут) Чикагода отиб кетилди, деб хабар қилмоқда ESPN телеканали.

Браун севгилиси билан автомобилининг ичида бўлган вақтда бошқа машинадан ўқ узишган. Ўқотар қуролдан Брауннинг бир неча жойига, жумладан бошига жароҳат етказилган. Қизнинг оёғи яраланган. 

Браун шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олишмаган. 

«У 25 ёшида ҳаётини йўқотди. Чикагодаги одамлар бесабаб отишган. Браун жиноятчи ёки гиёҳванд моддаларга алоқадор бўлганида бошқа гап эди. Лекин боксчи бундай ишлар билан шуғулланмаган», — деган боксчининг менежери Камерон Данкин.

 

Мавзуга оид