Жаҳон | 14:31 / 06.12.2016
2686
1 дақиқада ўқилади

Эстониянинг собиқ президенти Стэнфорд университетида дарс беради

Эстониянинг собиқ президенти Тоомас Хендрик Ильвес келаси йил январь ойидан бошлаб АҚШнинг Стэнфорд университетида таклиф қилинган устоз сифатида фаолият юритади, деб ёзмоқда Postimees газетаси.

"Ильвес билан шартнома камида бир ярим йилга имзоланган. Бундан ташқари, у рақамли жамият фаолиятига доир китоб ёзишни ҳам режалаштирмоқда", — дейилади хабарда. 

Тоомас Хендрик Ильвес шу йилнинг 9 октябрь ойида икки марта беш йилдан мамлакатга раҳбарлик қилганидан сўнг, ўз ваколатларини топширган эди. У илк маротаба 2006 йилда президентликка сайланган, 2011 йилда иккинчи маротаба эстонияликлар ишончига сазовор бўлганди. 

Стэнфорд университети дунёнинг энг обрўли ва етакчи илм даргоҳларидан бири ҳисобланади. У Сан-Францискодан 60 км жанубдаги Пало-Альто шаҳрида жойлашган.  

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид