Спорт | 15:10 / 06.12.2016
12358
1 дақиқада ўқилади

«Олтин тўп» соврини топшириладиган сана маълум бўлди

France Football нашри томонидан 2016 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» мукофоти соҳибини эълон қилиш куни маълум бўлди.

Нашр берган хабарга кўра, «Олтин тўп» соврини ғолиби 2016 йилнинг 12 декабрь куни эълон қилинади. Ғолибни эълон қилиш ва совринни топшириш маросими Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Қайд этиб ўтиш жози, France Football 24 октябрь куни «Олтин тўп» совринига номзод 30 нафар футболчи номини эълон қилганди.

ФИФА томонидан 2017 йил 9 январда топшириладиган мукофот учун эса уч нафар номзод номи маълум қилиб бўлинган.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид