Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Opel Insignia ҳайдовчи кўникмаларига мослашади
Германиянинг Opel компанияси янги авлод Insignia хэтчбекини намойиш этди. У Grand Sport деб номланган. Моделнинг платформаси янгиланган бўлиб, мослашувчи шассига ҳам эга бўлган. Бу шасси ҳар бир ҳайдовчининг автомобилни бошқариш услубига мослаша олади.
Янги авлод Opel Insignia келгуси йил март ойида Женевада бўлиб ўтадиган моторшоуда расман тақдим этилади.

Insignia модели Chevrolet Malibu автомобилига асос бўлган янги E2XX платформада ишлаб чиқилган. У аввалгисидан 55 мм узунроқ бўлади. Шунга кўра, унинг ғилдираклар базаси ҳам 92 ммга кенгаяди. Ғилдираклар ўлчами ҳам 10 ммга катталашади. Шу билан бирга, қанотлари чегараси 30 ммга пасаяди. Модель айрим намуналарида аввалгисидан 175 кг енгилроқ бўлади.
Хэтчбек барча ғилдиракларни етакчига айлантирадиган янги тизимга ҳам эга бўлган.
FlexRide мослашувчан шассисида учта: Standard, Sport ва Tour тартиби бўлиб, ҳайдовчи ўзи истаганини танлай олади. Шундан сўнг, амортизаторлар, рул бошқаруви, саккиз босқичли автоматик узатмалар қутиси, барқарорлаштириш тизимлари ва тезлик педали созланмалари ўзгаради. Бундан ташқари, автомобиль электроникаси ҳайдовчининг бошқариш услубини таҳлил қилган ҳолда янги созланмани ҳам ишлаб чиқиши мумкин.



Мавзуга оид
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026