Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Читрал шаҳридан парвозни амалга оширган Pakistan International Airlines йўловчи самолёти Хавелиан яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақида Покистоннинг Тhe news нашри хабар берди.
40 нафардан ортиқ (тахминан 47 нафар) йўловчиси бўлган PK-116 самолёти Абботтобод яқинида изсиз йўқолган. Манбага кўра, самолёт радардан йўқолиб қолган.


Фуқаролик ва ҳарбий қутқарув жамоалари самолётнинг тушган жойини аниқлаш мақсадида қидирув ишларини олиб боришган. Хабарда таъкидланишича, самолёт бортидаги учувчилар - Солиҳ Жанжуа ва Аҳмад Жанжуа (иккинчи учувчи) радардан йўқолишдан олдин ёрдам сўраб мурожаат қилишган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:30да Читрал шаҳридан парвоз қилган ва 16:40да Исломобод аэропортига қўниши керак бўлган.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026