Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда рухсат бериш тусидаги лицензиялар соддалаштирилади
6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мажлисда депутатлар “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига эътиборни қаратдилар.
Таъкидландики, мазкур тузатишлар рухсат бериш тусидаги лицензиялар ва ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини такомиллаштиришга ва шу билан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилгандир. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши рухсат бериш тусидаги лицензиялар ва ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги ноаниқликларни бартараф этишга хизмат қилади.
Мажлис қизиқарли баҳс тарзида ўтди, бу эса ушбу ҳуқуқий ҳужжатларни ҳар томонлама муҳокама этиш имконини берди. Парламент вакиллари Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026