Жаҳон | 10:45 / 08.12.2016
8524
1 дақиқада ўқилади

Халқаро коалиция Мўсулдаги ИШИД маррасига зарба йўллади

Фото: Getty Images

АҚШ бошчилик қилаётган халқаро коалиция Мўсулда ИШИД террорчилари томонидан фойдаланиб келинган шифохонага ҳаво зарбалари йўллади.

6 декабрь куни Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД тасарруфида бўлган Мўсул шарқидаги Аль-Салем шифохона мажмуасини эгаллашга ҳаракат қилишди. Террорчилар шифохонадан ўзларининг базаси ва штаб-квартираси сифатида фойдаланиб келишган. Ироқликлар туманни эгаллаб олишгач, жангарилар ўз позицияларини мустаҳкамлашга ва бир қанча қайта ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлишган.

7 декабрь куни Ироқ бўлинмалари террорчилар билан жанг давомида уларнинг позицияларига қарата оғир пулемёт ва гранатомётлардан ўқ узишган. Шу билан бирга коалициядан ҳаво зарбасини беришда ёрдам сўрашган. Самолётлар жангариларнинг маррасига аниқ зарба йўллаган.
Маълумот учун: Мўсул икки йилдан буён ИШИД жангарилари қўл остида турибди.
 

Мавзуга оид