Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда жиноят оламида катта нуфузга эга бўлган шахс қўлга олинди
Қозоғистонда нефть ўғирлаш ва нефть маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатиш доирасида кенг қамровли махсус амалиёт ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Маълумотларга кўра, амалиёт давомида Олма-ота шаҳрида “Тўрт ака-ука” УЖГ етакчиси Эркин Избасар қўлга олинган. Бу ҳақда КТК телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
МХҚга кўра, тезкор тадбир давомида нефть ўғирлашга алоқадорликда гумон қилинган бир қатор шахслар қўлга олинган, нефть ва нефть маҳсулотлари бўлган автоцистерналар олиб қўйилган.
"Қўлга олиш жараёни Олма-отада ҳам ўтказилди. У ерда ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари “Тўрт ака-ука” жиноий гуруҳи етакчиси Эркин Изабасар, унинг тан соқчилари ва ҳайдовчисини ушлашди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, айнан Избасар нефть ўғирларига ҳомийлик қилган", - дея хабар берди телеканал.
МХҚ суриштирув натижалари кейинроқ батафсил маълум қилиниши ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
09:48 / 02.05.2026
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
09:56 / 27.03.2026
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
18:11 / 16.01.2026