Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: чечен махсус кучлари Суриядаги Ҳмаймим авиабазасини қўриқлайди
Россия мудофаа вазирлигининг Чеченистонда жойлашган махсус мақсаддаги "Ғарб" ва "Шарқ" батальонлари ҳарбийлари Суриядаги Ҳмаймим авиабазасини қўриқлашни бошлайдилар, деб ёзмоқда "Известия" нашри.
Бу ҳарбий қисмлар 2003 йилда ташкил этилиб, узоқ вақт давомида чеченистонликлар билан бутланган ва шу сабабли "чечен махсус кучлари" деган норасмий ном олган. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳарбийлар авиабазадаги Россия авиагуруҳини ИШИДнинг қўпорувчи ҳаракатларидан ишончли ҳимоя қила олади.
Ушбу батальонлар тоғлар ва одамлар яшайдиган ҳудудларда бой жанговар хизмат тажрибасига эга. Мутахассисларнинг фикрича, айнан шундай малакалар Россиянинг Суриядаги ҳарбий объектлари хавфсизлигини таъминлаш учун зарурдир.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026