Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликлар паспортида сайловлар учун саҳифа пайдо бўлиши мумкин
Фото: ТАСС
Россияликлар паспортида сайловларда овоз берганликни қайд қилиш учун қўшимча саҳифа пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Россия давлат думасига келиб тушди, деб хабар бермоқда "Москва" ахборот агентлиги.
"Давлат думасига кўпчилик таклиф қилган қонун лойиҳаси келиб тушди, унда бир неча сайлов участкаларида овоз беришга йўл қўймаслик учун паспортга фуқаро овоз бергани ҳақидаги белги қўйиладиган қўшимча саҳифа киритиш таклиф қилинган. Шу тариқа бошқа сайлов участкаларида овоз бериш имконияти истисно этилади", деб айтди Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова.
Москалькованинг айтишича, бу сайлов пайтида "арғимчоқ" овоз бериш деб аталувчи муаммонинг ҳал қилинишига имкон беради.
Бир фуқаронинг бир нечта сайлов участкасида овоз бериши "арғимчоқ" овоз бериш деб аталади. Юқорида таклиф этилган қонунга кўра, паспортига овоз бергани ҳақида белги қўйилган фуқаро, табиийки бошқа участкада овоз бера олмайди.
Мавзуга оид
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026
Одессада РФ дронлари турар жойлар ва ўқув муассасасига зарар етказди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
11:28 / 21.02.2026