Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Фото: ntv.ru
Россиянинг Рязань вилоятидаги «Каспий» трассасида юз берган даҳшатли ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Life хабар бермоқда
Рязань вилоятидаги М-6 «Каспий» трассасининг 268-километрида Volkswagen Jetta автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотади ва MAN русумли бензовозга бориб урилади. Тўқнашувда енгил машина салонида бўлган беш киши ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари, дейилмоқда хабарда.
Авария вақтида бензавозда 40 куб бензин бўлган. Ёнғин келиб чиқмаган. Юк машинаси ҳайдовчисига зарар етмаган.

Мавзуга оид
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026