14:30 / 09.12.2016
5216

Сомалида тўртинчи уринишдан сўнг президентлик сайловлари муддати белгиланди

Фото: AP

Сомали сиёсий етакчилари мамлакатда 28 декабрь куни президентлик сайловларини ўтказишга келишиб олдилар, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс.

Агентлик маълумотларига кўра, сомалилик сиёсатчилар пайшанба куни кечқурун 22 декабрь куни мамлакатнинг янги парламенти спикерини тайинлаш ҳақида маълум қилишган. Шундан сўнг парламент 28 декабрь куни давлат раҳбарини танлаши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сомали президенти сайловлари бунгача уч маротаба қолдирилганди.

Республика бирлашган давлат сифатида Сиада Барре режими 1991 йилда қулаганидан кейин барҳам топди. Халқаро жамоатчилик эса пойтахт Могадишо ва бир неча туманларни назоратда ушлаб турган федерал кучларни мамлакатдаги қонуний ҳукумат деб тан олади. Сомалининг бошқа ҳудудлари эса ўзини-ўзи бошқаради. Мамлакат жануби ва шимоли-шарқидаги бир неча туманлар маҳаллий уруғлар ва турли исломий ҳаракатлар томонидан бошқарилади.

Top