Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун 2016 йилги Нобель мукофоти ўз эгаларига топширилади
10 декабрь куни Стокгольм ва Осло шаҳарларида тинчликни тарғиб этиш, тиббиёт ёки физиология, физика, кимё,шунингдек, иқтисод соҳасидаги кашфиётлар учун 2016 йил учун Нобель мукофоти ўз эгаларига топширилади. Бу ҳақда Нобель фондининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу йил лауреатлар сифатида 11 киши эътироф этилган. Стокгольм ва Ослода ўтадиган маросимда Боб Диландан бошқа барча мукофот эгалари иштирок этади. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти эгаси Боб Дилан Стокгольмга кела олмаслигини маълум қилган.
Нобель куни Ослода, Тошкент вақти билан 17:00да, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосга мамлакатда 50 йилдан зиёд вақт мобайнида давом этган фуқаролик урушини тўхтатгани учун тинчлик йўналиши бўйича мукофот беришдан бошланади.
Стокгольмда Тошкент вақти билан 20:00да бошланадиган тақдирлаш маросимида турли йўналишларда, шунингдек, иқтисод йўналиши бўйича мукофотлар ўз эгаларига топширилади.
Мавзуга оид
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
13:40 / 11.12.2025
“Демократия эркинлик учун курашиши керак”: Мачадонинг Нобел нутқи Ослода ўқиб эшиттирилди
13:47 / 07.10.2025
Осло аэропорти дрон туфайли самолётлар қўнишини вақтинча тўхтатди
14:45 / 23.09.2025