Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда нефть маҳсулотларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ ушланди
Фото: Fotolia
Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига барҳам бериш бўйича йирик амалиёт ўтказилди. Унинг доирасида нефть ва нефть маҳсулотларини ўмариш ва ноқонуний айланмасини йўлга қўйган гуруҳнинг 15 нафар аъзоси қўлга олинган, деб ёзмоқда "Диапазон" нашри. Махсус амалиётнинг асосий қисми Ақтўбеда ўтказилган.
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, оператив-қидирув ишлари чоғида нефтни ўғирлашга алоқадорликда гумон қилинаётган кишилар қўлга олинган, нефть ва нефть маҳсулотлари тўлдирилган автоцистерналар мусодара қилинган. Бундан ташқари, жиноий гуруҳнинг бир неча аъзоси ҳибсга олинган. Улар жиноий салафийлик оқими аъзолари бўлгани ва нефть ўғирловчиларни ҳимоя қилиб келгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг шарқий ҳудудидаги Олмаота шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт чоғида "Тўрт ака-ука" уюшган жиноий гуруҳ етакчиси Еркин Избасар ҳам қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:56 / 27.03.2026
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
18:06 / 03.02.2026