Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макаода банк карточкаларидан нақд пул олиш учун чеклов жорий қилинади
Дунёдаги энг йирик ўйин хаби – Макао валюта бошқармаси China UnionPay карточкаси эгаларининг банкоматлардан пул олиш имкониятини икки мартага қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Эндиликда бундай карточка эгалари Макао ҳудудида бир кунда 626 доллар нақд пул олишлари мумкин бўлади.
UnionPay тизимининг халқаро бўлими ўз навбатида, карталарга ўрнатилган чекловни ўзгартирмаганини маълум қилган. Ҳозирда, шу турдаги банк карточкаларидан бир кунда 1450 долларгача, бир йилда 14,5 минг долларгача пул олиш мумкин.
Таъкидланишича, хитойлик ўйинчилар карточкаларидаги пулларни нақдлаштиришда банкоматлардан унчалик ҳам фойдаланишмайди. Улар, асосан, UnionPay ёрдамида дўконлардан маҳсулот харид қилади, кейинроқ уларни қайтариб топшириб, нақд пулини олишади.
Мавзуга оид
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026
Ўта бой аҳоли сони энг тез ўсган давлат маълум бўлди
08:56 / 04.06.2026