Жанубий Корея президентлигига ким даъвогар?
Жанубий Корея прокуратураси вакиллари якшанба куни президент Пак Кин Хенинг яқин дугонаси билан боғлиқ коррупция можароси бўйича суриштирув натижаларини эълон қилади. Мамлакатнинг янги президентлигига асосий номзодлари орасида БМТнинг собиқ бош котиби, шунингдек, Дональд Трамп ва Берни Сандерсга қиёсланувчи салоҳиятли майор ҳамда тўрт йил аввал президентлик пойгасида Пак Кин Хега имкониятни бой берган инсонни учратиш мумкин.
Жанубий Корея парламенти жума куни президент Пак Кин Хенинг импичментига овоз берди. Шундан сўнг давлат раҳбари бош вазир Хван Гё Анга ўз ваколатларини топширди. Президентни ҳукуматдан якуний четлатиш овоз бериш натижалари Конституцион суд томонидан тасдиқлангач рўй беради. Бунга олти ой вақт кетиши мумкин.
Суднинг якуний қарорига мувофиқ Пакнинг оқланиш эҳтимоли жуда кам. Шундай экан, агарда мамлакатни бошқариш лавозимидан четлаштирилса, президентлик сайлови 60 кун ичида ўтказилиши лозим.
Асосий номзодлар:
Пан Ги Мун
Дипломат Пан 2006 йилда БМТ томонидан бош котиб этиб сайланганидан буён Жанубий Кореянинг келажакдаги президенти сифатида кўриб келинган.
У Пак Кин Хе ҳокимияти қулаганидан сўнг консерваторларга Жанубий Корея президенти қароргоҳи - Кўк уйни қайтариб олиш учун катта умид бағишлайди.
Пан Ги Мун шу йилнинг сўнгида икки маротаба беш йиллик муддатдан сўнг БМТ бош котиби лавозимини тарк этади. Бироқ Пан мазкур масаладаги туганмас саволларга қарамай, Жанубий Корея президенти лавозимига бўлган иштиёқи ҳақида ҳеч қачон расман маълум қилмаган. Бироқ бу борадаги қизиқишларни рад ҳам этмаган.
Май ойида Жанубий Кореяга қилган сафари чоғида Пан журналистларга 1 январда уйга қайтганидан сўнг, "фуқаро сифатида нималар қилиши ҳақида қатъий ўйлаб кўриши" ҳақида айтиб ўтади. Маҳаллий ОАВ бунда президентлик лавозимига бўлган қизиқишни пайқашди.
Паннинг тарафдорлари уни халқаро кучга эга ҳурматли дипломат сифатида қўллаб-қувватлашмоқда ва Шимолий Корея ядро қуролига қарши курашда қаттиққўл Пак хонимга нисбатан ўз маҳоратини кўрсатишига ишонишмоқда. Қораловчилар эса унинг маҳаллий тажрибаси етарли эмаслиги ҳамда ўзининг аввалги мартабали лавозимида ҳеч бир фойдали ишни амалга оширмаганлигини қайд этишмоқда.
Ли Же Мен
Ли Соннам шаҳрининг майори ҳамда Демократик партиянинг аъзоси саналади. Бироқ унинг номи сўнгги ойларда Пакга қарши можаролар вақтида жуда машҳур бўлиб кетди.
Сиёсатга кириб келишидан аввал фабрика ишчиси ва инсон ҳуқуқлари адвокати бўлиб ишлаган Ли ҳозирда ўзини муассаса арбоби сифатида намоён этмоқда. Шунингдек, Фейсбук ва Твиттерда ёлғон баёнотларни фош этишни одат қилган. У ўзини Трамп билан қиёслашларига қаршилик қилмайди, бироқ "омадли Берни Сандерс"га кўпроқ ўхшашни афзал кўради.
Ли кучли сиёсатчиларни бой ва камбағаллар ўртасида кучайиб бораётган тафовутни камайтиришга ҳамда ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам беришга чақиради. Шунингдек, у мамлакат иқтисодиётини ҳукмронига айланган катта, оилаларга қарам конгломератлар - яъни "чеболлар"ни синдиришга ҳам муваффақ бўлди. Мана шу каби ишлар сўнгги ҳафтада унинг мухлислари ортишига сабаб бўлди.
"Биз кичик манфаатли табақа бошқариб келди... Келинглар, ўз қўлларимиз билан ҳар бир инсон тенг ҳуқуқда ҳаракат қиладиган демократик давлат барпо қиламиз", - деди Ли президент Пак Кин Хега қарши қўзғалган оммавий митингларнинг бирида.
Мун Же Ин
Пан ва Ли етакчи бўлишига қарамай, жамоат фикри бўйича сўровномалар либерал партия вакили Мунни энг муносиб номзод сифатида кўрсатмоқда. Мун Же Ин 2012 йилги сайловда Пак Кин Хедан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Яқинда ўтказилган сўровнома Мунни қўллаб-қувватловчилар 23,5ни ташкил этиши, бу кўрсаткич эса Пан Ги Муннинг 18,2 фоизидан ўзиб кетганини аниқлади. Жаноб Лида эса бу кўрсаткич 16,6 фоизни ташкил этади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ адвокат ва марҳум либерал президент Ро Му Хюннинг ёрдамчиси Мун молиявий тенгсизликка қарши курашишга, ижтимоий таъминот тизимини яхшилашга, шунингдек, Чеболнинг олдини олиб, кичик компаниялар учун тенг шароитлар яратишда бизнес-ислоҳот ишлаб чиқишга ваъда бермоқда.
Мун ҳамон Пхеньян ўзининг ядровий иштиёқларидан воз кечиши учун Сеул санкциялар тўғрисида музокаралар ўтказиши лозимлигини таъкидлашда давом этмоқда.
Яна бир бошқа номзод
Ах Чел Су мамлакатдаги иккинчи йирик мухолиф партиянинг тадбиркор-сиёсатчиcи бўлиб, иқтисодий ислоҳатлар орқали кўп иш ўринлари яратишга, шунингдек, Шимолий Корея билан муносабатда янада эҳтиёткор муомала қилишга чақирмоқда.
Пак Вон Сун Сеул майори ва президент Пакнинг кескин танқидчиси Демократик партия асосини уч томонлама пойгага ўзгартириб юбориши мумкин.
Мавзуга оид
11:53 / 22.11.2024
АҚШ Россиянинг 50 та банкига қарши янги санкциялар киритди
11:54 / 19.11.2024
Британия РФга қурол етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар киритди
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
10:05 / 16.11.2024