11:13 / 11.12.2016
5727

Еврокомиссия раҳбари Туркия билан музокаралар тўхтатилишига қарши чиқмоқда

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокараланинг тўхтатилишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Die Welt хабар берган.

«Европарламентдагилардан фарқли равишда, мен Туркия билан музокараларни тўхтатишга қаршиман», — деган Юнкер.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ЕИга яқинлашиш йўлида. 

Шу билан биргаликда, Юнкернинг айтишича, Еврокомиссия айни вақтда бу борада муайян лойиҳа устида музокаралар олиб бормаяпти.

Бундан аввалги хабарларда, ГФР канцлери Ангела Меркель Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириши тарафдори экани ҳақида айтилганди.

Ундан олдинроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ЕИ ўз мамлакати учун ягона вариант эмаслиги, ШҲТ ЕИ ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Top