Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия бош вазири ўринбосари Учинчи жаҳон уруши хавфидан огоҳлантирди
Суриядаги қуролли низолар Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши мумкин. Бу фикр Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш томонидан билдирилди.
У халқаро ҳамжамиятни Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳаракатларни кенгайтиришга чақирган.
Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда дунё ҳамжамияти катта таҳдидлар билан тўқнашиши мумкин.
"Сурияда учинчи қўл томонидан олиб борилаётган уруш, шунингдек, Ироқдаги шундай уруш якунланиш арафасида. Агар вазият барқарорлашмаса, дунёдаги суперқудратли давлатлар, хусусан, АҚШ ва Россия иштирокида Учинчи жаҳон уруши юзага келиш хавфи мавжуд", - деган вазир ўринбосари.
«Анадолу» агентлиги сайтида Куртулмушнинг тўлиқ баёноти келтирилмаган, матн агентликнинг обуна бўлган мухлисларига тақдим этилган.
Мавзуга оид
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
10:18 / 28.03.2026