Жаҳон | 18:05 / 11.12.2016
9483
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда черков қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 160 нафарга етди

Фото: AP

Уйо шаҳрида (Аква-Ибом штати, Нигерия) черков томи тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 160 нафарга етди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Аква-Ибом штатидаги черковни янги епископ шарафига тезроқ фойдаланиш учун топширишга шошилишган. Маълумотларга кўра, черковнинг қулаши вақтида унинг ичида юздан зиёд киши бўлган. Улар орасида штат губернатори Удом Эммануэл ҳам бўлиб, унга зарар етмаган.

Қурбонлар сони ортиши мумкин, дейилади хабарда. Губернатор вакилининг хабар беришича, бино қулаши сабаблари ўрганилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид