10:45 / 12.12.2016
28973

Чимкент кўчаларидаги ноодатий давлат рақамига эга автомобиль

Фото: Nur.kz

Чимкентда давлат рақамида учта ноль ва учта “О” ҳарфи бўлган автомобиль бошқа машина ҳайдовчиларининг ҳайратига сабаб бўлди. Ғаройиб рақамларга эга авто ҳақида Nur.kz хабар берган.

Маълумотларга кўра, шундай давлат рақамига эга машина шаҳар бўйлаб ҳаракатланган. Ундаги рақам ва ҳарфлар ўзаро олтита “нол”ни ташкил қилади.

Таъкидланишича, бу ҳолат Чимкентда содир бўлган. Автомобилда эса пойтахт шаҳри кодини кўриш мумкин.

Шу билан бир қаторда, Остона ички ишлар департаментида бундай давлат рақами расман рўйхатдан ўтиши мумкин эмаслигини маълум қилишган.

Top