Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келиши давом этмоқда
Фото: ЎзА
Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жумладан Япония бош вазири Шинжо Абэ, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Польша Республикаси Президенти Анджей Дуда, шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Ижроия кенгаши раиси – доктор Абдулла Абдулла, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари – Ильяс Умаханов, Россия Федерацияси Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси – Леонид Слуцкий, «Российские железные дороги» ОАЖ президенти, МДҲга аъзо давлатлар Темир йўл транспорти бўйича кенгаши раиси – Олег Белозеров, Европа Парламенти депутати – Херберт Дорфманн , Нагоя университети президенти – Сеичи Мацуо, «ЛУКОЙЛ» нефть-газ компанияси президенти – Вагит Алекперов, «Боинг – фуқаролик самолётлари» компанияси президенти ва бош ижрочи директори, «Боинг» корпорацияси вице-президенти – Рэймонд Коннер, Умумий касаба уюшмалари Конфедерацияси бош котиби – Владимир Шербаков, «Клаас» компанияси кузатув кенгаши раиси – Катрина Клаас Мюлхойзер, «Клаас» компанияси бошқаруви аъзоси – Ян-Хендрик Мор, «Мир» давлатлараро телерадиокомпанияси раиси – Радик Батиршинлар ўз табрикларини йўллашган.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026